PDF WORD

Қазойи ҳожатдан сўнгра тозалангач терласа …

Қазойи ҳожатдан сўнгра тозалангач терласа …

Савол: Одам катта ёки кичик ҳожатлардан сўнгра (бирон нарса, масалан: кесак ёки қоғоз билан) поклангач терласа, бу тер кийимларни нажас қиладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Истижмор (қазойи ҳожатлардан кейинги кесак ёки қоғоз ва бошқа нарсалар билан покланиш) пайтида нажосатларни бутунлай артиб ташлаш керак. Агар катта ва кичик ҳожат чиққан узвлар яхши тозаланган бўлса, у ерлардан чиққан терларнинг тегиши кийимларни нажас қилмайди. Чунки, яхши қилинган истижмор билан, у узвларга поклик ҳукми берилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9040 – 4.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг