Ҳаммомда Аллоҳни зикр этиш керакми ёки йўқми?
Ҳаммомда Аллоҳни зикр этиш керакми ёки йўқми?
Савол: Мусулмон одам ҳаммом ёки ҳожатхонага кирганида Аллоҳни зикр этиши мумкинми ёки у кириши билан Аллоҳни зикр этишдан тўхташи лозимми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Мусулмоннинг ҳаммом ёки ҳожатхонага кириш олдидан:
اللهم إني أعوذ بك من الخبث والخبائث
«Аллоҳим, мен Сенга эркак ва урғочи шайтоний жинлардан сиғинаман» дейиши, кирганидан сўнгра Аллоҳни зикр этмаслиги, балки, бутунлай жим туриши – Ислом одобларидандир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1607 – 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: Ҳикмат Нури

