Бирон нарса чиқсагина истинжо қилинадими?
Бирон нарса чиқсагина истинжо қилинадими?
Савол: Намоз учун олинадиган таҳорат ичига истинжо қилиш ҳам кирадими ёки истинжо ахлат чиқсагина қилинадими? Буни менга тушутириб берсангиз. Шуни ҳам айтишим керакки, баъзи китобларни ўқиб кўрсам истинжо таҳорат ичига кирмас экан. (Айтингчи), мен эрталаб уйғонганимда ҳожатхонага кирмаган бўлсам ва уйқудан илгари таҳорат қилган бўлсам, икки чиқариш узвларини ювиб истинжо қилишим керакми ёки шаръан машҳур бўлган таҳоратни юзимни ювишдан бошлаб оёқларимни ювишгача етказишим кифоями?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Истинжо – таҳорат қилишдан илгари, икки чиқариш йўлларидан чиққан сийдик, ахлат ва буларга ўхшаш нарсани ювишдир. У – шаръан машҳур бўлган таҳоратнинг бир парчаси эмас. Чунки таҳорат қўлларни ошиқлари – кафт суягини билак суягидан айириб турадиган бўғимлар билан бирга ювиш, мазмаза қилишдан бошлаб, охири икки оёқни ювиш билан тугайди. Биров уйқусидан уйғонса ва унинг икки чиқариш йўлидан на сийдик ва на ахлат чиқмаган бўлса, фақатгина икки қўлини бўғимларигача ювиб, сўнгра мазмаза қилиб, бурнига сув олиб қоқиб, юзини ювиб, кейин қўлларини тирсакларига қўшиб ювиб, бошига ёппасига қулоқлари билан масҳ тортиб, кейин икки оёқларини ювиб таҳорат қилса етарлидир. Истинжо қилиши шарт эмасдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7371 – 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: Ҳикмат Нури

