Аллоҳнинг Расули Ансорлардан бўлмиш (вафот қилиш арафасида бўлган) бир кимсани зиёрат қилдилар ва айтдиларки: ”Эй амаки, Ла илаҳа иллаллоҳ денг!” Ҳалиги Ансорий: “Сиз мени онам тарафдан жияним бўласизми ёки отам тарафданми?” деб сўради. Пайғабамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам (жавобан): “Онангиз тарафдан” дедилар. У киши эса: “У ҳолда мен Ла илаҳа иллаллоҳни айтишим афзалдир” деди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўғри!” деб қўйдилар
Ибн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ деди: "Сеҳр — боғлаш, дам солиш, айтилган ёки ёзилган сўз ва қилинган иш бўлиб у одамнинг бадани, қалби ва ақлига билвосита таъсир этиши мумкин. Сеҳрнинг ҳақиқати бўлиб, ўлдириши, касал қилиши, кишини хотинига жинсий алоқадан ман қилиши, эр ва хотин ўртасини бузиши ва уларни бир-бирига яхши ёки ёмон кўрсатиши мумкин"