Туғруқдан сўнг келган қон, 40 кундан кейин ҳам давом этмоқда
Туғруқдан сўнг келган қон, қирқ кундан кейин ҳам давом этмоқда
Савол: Бир хотиннинг туғруқдан қирқ кун ўтишига қарамай, қони тўхтамаяпти. У намоз ўқиб, рўза тутса бўладими?
Жавоб: Кўзи ёриган хотиннинг туғруқ қони қирқ кун ўтганига қарамай тўхтамаётган ва одат кунларига тўғри келган бўлса, (намоз ўқимай, рўза тутмай тоза бўлишини) кутади. Агар одат кунларига тўғри келмаса уламолар бу ҳақида фарқли фикрлар айтганлар:
Улардан баъзилари: «Бундай хотин қони келаётган бўлса ҳам ғусл қилиб, намоз ўқийди ва рўза тутаверади. Чунки у, бу пайтда истиҳоза қони кўраётган хотин ҳукмида бўлади» – дедилар.
Баъзилари эса шундай дедилар: «У олтмиш кунгача кутади. Чунки айрим хотинларда нифос қони олтмиш кун ҳам келиши мумкин. Бу ҳаётда воқеъ бўлган нарсадир. Шунга биноан, у хотин олтмиш кун кутади. Ундан кейингина одатдаги ҳайз кунларига қайтади ва одати муддатича кутади. Кейин ғусл қилиб намоз ўқийди. Чунки у, бу пайтда, истиҳоза қони кўраётган аёл ҳукмида бўлади».
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

