Қоннинг ичимда тўплана бошлаганини ҳис қиламан
Қоннинг ичимда тўплана бошлаганини ҳис қиламан. Бир неча кундан кейин ташқарига чиқади
Савол: Мен турмуш қурганман ва ҳар ой икки марта ҳайз кўраман. Ҳайзим ўн беш кундан кўпроқ муддатга чўзилади. Рамазон ойида одатимдан бир ҳафта олдин келди. Бироқ, ташқарига чиқмади, ичимда қолди. Ичимда ташқарига чиқишдан аввал бир ҳафта давомида тўплана бошлади. Бу ҳолат тўрт йилдан буён давом этмоқда. Шуни ҳам эслатмоқчиманки, бундан аввал ҳайзим ўз вақтида келар ва беш кундан ўтмас эди. Мен рўзани нима қилай, тутайинми? Намозни қон ичимда тўпланган муддатда ўқишим керакми ёки рўзани тутмай, намозни ўқимаслигим керакми?
Жавоб: Хотин киши ҳайз қони ташқарига чиққанидагина, кўпи билан ўн беш кун давомида, намоз ва рўзани тарк қилади. Агар ўн беш кундан ўтиб кетса, у қон – ҳайз қони деб ҳисобланмайди. Балки, ўн бешинчи кундан кейин ғусл қилиб, рўзани тутиб, намозни ўқийверади. Ичида қон тўпланганини ҳис этишига келсак, бунга ташқарига чиқмагунича ҳайз ҳукми берилмайди. Қон чиқишидан аввал хотин киши пок ҳисобланади, рўзасини тутиб, намозини ўқийверади.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон
Манба: Ҳикмат Нури

