PDF WORD

Қиз бола, тўрт нарсанинг бири рўй берса балоғат ёшига етади

Қиз бола, тўрт нарсанинг бири рўй берса балоғат ёшига етади

Савол: Ўн тўрт ёшга кирганимда ой кўра бошладим. Ўша йили рамазон рўзасини тута олмадим. Табиийки бу, менинг ва оиламнинг жоҳиллиги сабабли бўлган эди. Чунки биз, уламолардан узоқда ва илмдан бебаҳра эдик. Ўн беш ёшимда рўза тутдим. Айрим муфтийлардан қиз бола балоғат ёшига етмаган бўлса ҳам ой кўрса, рўза тутиши фарз бўлишини эшитиб қолдим. Бу нима дегани, тушунтириб берсангиз?

Жавоб: Савол берган (синглимиз) ўн тўрт ёшида ой кўргани, ой кўриш билан балоғат ёшига етганини билмагани ва ўша йили рўза тутмаганини айтиб ўтди. У жоҳил-билмагани учун ўша йилги рўзани тутмагани учун гуноҳкор бўлмайди. Лекин, рўза тутиш фарз эканини билганидан сўнг, ой кўра бошлаган йилида тута олмаган рўзасининг қазосини тутиб бериши фарз бўлади. Чунки қиз, ўша йили балоғат ёшига етган ва рўза тутиши фарз бўлган эди.

Қиз бола қуйидаги тўртта нарсадан бири бўлса, балоғат ёшига етган ҳисобланади:

1 – ўн беш ёшга тўлиш;

2 – (жинсий аъзоларининг катта лаблари устини қоплаган) тукларнинг чиқиши;

3 – эҳтилом бўлиш;

4 – ҳайз (ой) кўриш.

Булардан биронтаси қиз ҳаётида содир бўлса, худди ёши катта хотинларга фарз бўлганидек, ибодатларни адо этиш фарз бўлади.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг