PDF WORD

Одат кунларидан бошқа кунларда келган қоннинг ҳукми нима?

Одат кунларидан бошқа кунларда келган қоннинг ҳукми нима?

Савол: Одат кунларидан бошқа кунларда келадиган қоннинг ҳукми нима? Мен ҳар ой тўққиз кун ой кўрар эдим. Энди, одат кунларимдан ташқари ҳам қон кела бошлади. Бу қоннинг келиши жуда оз бўлсада, бир ёки икки кун давом этади. Бу кунлар давомида менга намоз ўқиш ёки рўза тутиш фарз бўладими ёки қазосини адо этишим керакми?

Жавоб: Одатдан ташқари келаётган бу қон – ҳайз қонидан ҳисобланмайдиган ва томирдан келган қондир. Ўз одатини яхши билган хотин, қон тўхтагунича намоз ўқимайди, рўза тутмайди, Қуръонни ушламайди ва эри билан жинсий алоқада бўлмайди. Қон тўхтаб, одат кунлари тугагач, ғусл қилади. У, энди қон келса ҳам, сариқ ёки жигарранг тусдаги суюқлик келса ҳам, таҳоратли (пок) аёллар қаторида бўлади. Чунки, бу қонлар – истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, намоз ва бошқа ибодатларга тўсиқ бўлмайди.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг