PDF WORD

Нифос қони кўрган аёлнинг қўлидан бирон нарса ейилмайдими?

Нифос қони кўрган аёлнинг қўлидан бирон нарса ейилмайдими?

Савол: Хотинимнинг кўзи ёриди. Дўстларимдан бири уйимга кирмади. Сабабини эса: «Агар хотин киши нифос қони кўрса одам унинг қўлидан бирон нарса ейишлиги ҳаром экани ҳамда бундай ҳолатда хотин кишининг бадани ва иши нажосат бўлади» дея ифодалади. Бу мени шубҳага қўйиб, турмушимни булғади. Менинг билганим эса, нифос қони кўраётган аёлга фақатгина намоз ўқиш, рўза тутиш ва Қуръонни тиловат қилишгина таъқиқланади. Менга масъалани ойдинлатиб берсангиз?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Хотин киши ҳайз ва нифос қонлари билан нажас бўлмайди. У билан бирга ейиш, уни қовушмай қучоқлаш мумкин. Фақатгина, хотин киши киндиги билан тиззаси ўртасига тегишни ёқтирмаса, у ерларга тегилмайди. Имом Муслим Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилди: «Яҳудийлар ҳайз қони келаётган рафиқалари билан бир дастурхон атрофида ўтиришмас эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Жинсий алоқадан бошқа барча ишларни қилаверинглар!» – дедилар» (Имом Муслим, ҳадис № 720; Ибн Ҳиббон, ҳадис № 1383).

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳуллоҳлар Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Оиша разияллоҳу анҳо шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайз қони кўраётган кунларимда менга буюрар ва мен иштонбоғимни маҳкам боғлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени қучоқлар эдилар» (Имом Бухорий, ҳадис № 300).

Ҳайз ва нифос қони кўраётган аёлга намоз ўқиш, рўза тутиш ва Қуръон тиловат қилишни таъқиқлашнинг у билан бир дастурхон атрофида ўтириш ёки унинг қўлидан ейишга ҳеч қандай таъсири йўқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1629.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг