Ҳомиланинг учинчи ойида бўйидан тушган хотиннинг ҳукми
Ҳомиланинг учинчи ойида бўйидан тушган хотиннинг ҳукми
Савол: Ҳомиласи учинчи ойда тушган аёл намоз ўқиса бўлаверадими ёки намоз ўқимаслиги керакми?
Жавоб: Илм аҳлларининг якдил фикрлари шуки, ҳомиласи учинчи ойда тушган хотин намоз ўқимайди. Чунки, бу аёлнинг инсон шаклига кирган ҳомиласи тушган бўлади. Ундан келган қон – нифос қони бўлиб, бу давр мобайнида намоз ўқилмайди.
Олимлар ҳомила инсон шаклини саксон биринчи кунда ола бошлайди, – дейдилар. Уч ой эса саксон кундан кўпдир. Агар хотин ҳомила уч ойлик бўлиб тушганига ишонч ҳосил қилса, келган қон – нифос қонидир. Агар саксон кундан илгари тушган бўлса, келган қон – фасод қондир. Бундай пайтда намозни қолдирмайди. Хотин киши бу масалаларни доимо ёдда тутиши керак. Демак, ҳомиласи саксон кундан аввал тушган хотин, қолдирган намозларининг қазосини ўқийди. Агар неча вақт қолдирганини била олмаса, тахмин қилади-да, қасд қилиб ўқийверади.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

