Ҳомиладор хотин ҳам баъзида ҳайз кўриши мумкин
Ҳомиладор хотин ҳам баъзида ҳайз кўриши мумкин
Савол: Хотин киши ҳомиладор бўлиб, одатдагидек қон келаверса, бу қон ҳайз қони ҳисобланадими?
Жавоб: Агар хотин кишининг ҳомиладорлиги маълум бўлиб, кейин яна қон кўраверса бунинг ҳукми ҳақида ихтилофлар бор: «Ҳомиладор аёл ҳайз қони кўрадими ёки йўқми?». Мазҳабимизга кўра, ҳайз қони кўрмайди. У кўрган қон – фасод қон бўлиб, уни одатдан ҳисобланмайди. Имом Аҳмад эса: «Ҳомиладор хотин ҳам, модомики, соғлом экан, гоҳо ҳайз қони кўриши мумкин. Зотан бу кўп содир бўлган ва шунга биноан у қон – ҳайз қони бўлиб, унга ҳайз қони ҳукмлари татбиқ қилинади» – деган. Биз ҳам унинг бу сўзларини ихтиёр этамиз. Валлоҳу аълам.
Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

