Мендан ҳайз қонига ўхшамаган сариқ суюқлик келади
Мендан ҳайз қонига ўхшамаган сариқ суюқлик келади
Савол: Мендан гоҳида ҳайз қонига ўхшамаган сариқ тусдаги суюқлик келади. У на ҳайз келган вақтда келади ва на унинг ҳиди бўлади. У, ҳайз қонидан ҳисобланадими ёки истиҳоза қониданми? Аллоҳ бошингиздан савоблар ёғдирсин, фатво берсангиз.
Жавоб: Бу – “истиҳоза қони” деб ҳисобланади. У (араб тилида) озил деб аталадиган томирдан ва бачадоннинг қаъридан келадиган қон бўлиб, унинг белгиси: суюқ, сариқ ёки жигарранг тусда бўлиши ҳамда хотин киши биладиган ҳайз кунларидан бошқа кунларда келишидир. Унинг ҳайз қонидек ҳиди бўлмайди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукми, истиҳоза қонининг ҳукмидир. У, рўза тутиш, намоз ўқиш, (эри билан) қовушиш ва талоқ қўйишга монеъ бўла олмайди. Фақатгина, намоз вақти киргач ҳар бир намоз учун алоҳида таҳорат қилиниб, таҳоратдан кейин (қон келган ерга) бирон нарса қўйилади. Таҳорат қилгандан кейин бирон нарса (қон) чиқса ҳам, таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам.
Шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин
Манба: Ҳикмат Нури

