PDF WORD

Ҳайздан олдинги қон фасод қон бўлиб, намоз тарк қилинмайди

Ҳайздан олдин келган қон фасод қон бўлиб, у келганида намозни тарк қилинмайди

Савол: Ҳайз одатидан уч ёки тўрт кун аввал жигарранг тусдаги суюқлик доғини кўраман. Унинг пок ёки нопоклик ҳукмини билмаганим учун, безовта бўламан. Мен уни кўрганимда намозимни ўқишим керакми ёки йўқми?

Жавоб: Агар хотин киши одатининг саноғи, ранги ва замонини билса, одат даврида намоз ўқимайди. Кейин ғусл қилиб, намозини ўқийверади. Ҳайз келишидан олдин келган ушбу қон – фасод қондир. У келганида намоз ва рўзани тўхтатилмайди. Балки, бу ҳолатга тушган хотин теккан қонларни доимо ювиб, қон келган ерга бирон нарса қўйиб, ҳар бир намоз учун таҳорат қилиб, худди истиҳоза қони кўрган аёлдек, қон тўхтамаётган бўлса ҳам намозини ўқийверади. Агар шу қон сабабли намозини ўқимаган бўлса, ўша намозини эҳтиёт нуқтаи назаридан қайта ўқиб олиши афзалдир. Табиийки, бунинг оғирлиги йўқдир, иншааллоҳ.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг