Ҳайз ва нифос қони кўраётган аёл Қуръонни ушлаши мумкинми?
Ҳайз ва нифос қони кўраётган аёл Қуръонни ушлаши мумкинми?
Савол: Ҳайз ёки нифос қони кўраётган аёл Қуръон китобини ушлаши ва Қуръон қироъати қилиши мумкинми ёки фақат ёддан ўқиши керакми? Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, бизга фатво берсангиз.
Жавоб: Ҳайз кўрган аёлнинг Қуръонни ўқишини таъқиқлаган бир қатор ҳадислар ривоят қилинганки, улар битта асос – таъқиқни ифодалайди. Баъзи уламолар унга Қуръон ушлашни қўшиб қўйдилар ва: Ҳайз кўрган аёл, жумладан нифос қони кўраётган аёл ҳам Қуръонни ушламайди,– деганлар. Чунки:
«Қуръонни пок одамларгина ушлайдилар» (Воқеъа: 79).
Қуръонни ёддан ўқишга келсак, у, зоҳиран, ёдлаган оятларни унутиш хавфи ёки ўрганиш ёки зарурий имтиҳон бўлса, жоиздир. Заруратлар эса, таъқиқларни бекор қилади ва эҳтиёж қадар чеклаб қўяди. Валлоҳу аълам.
Шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин
Манба: Ҳикмат Нури

