Ҳайз, нифос (туғруқ) ва истиҳоза қонлари ўртасидаги фарқ
Ҳайз, нифос (туғруқ) ва истиҳоза қонлари ўртасидаги фарқ
Савол: Ҳайз, нифос (туғруқ) ва истиҳоза қонлари ўртасидаги фарқ нима?
Жавоб: Мазкур қонлар бир ердан чиқиб келсада, сабабларига кўра номлари ва ҳукмлари турлича бўлади.
Нифос қони, маълумки, туғруқдан сўнгра хотин кишидан келадиган қондир. Бу қон – ҳомиладорлик даврида ва туғруқ асносида бачадонда тўпланиб, туғруқдан кейин аста-секин чиқиб келган қондир. Унинг тўхташ муддати узоқ давом этиши мумкин. Бироқ, муддатнинг қисқалиги ҳақида аниқ бир сўз айтилмаган. Аммо узоқ давом этиши қирқ кундан ўтмайди.
Ҳайз қони келадиган одатга мувофиқ келмаган қон – истиҳоза қонидир. Тўғриси, унинг кўплигининг муайян миқдори йўқ. Ҳайз ҳақида сўз юритганимизда бунга далолат қилган ҳужжатларни айтиб ўтамиз.
Туғруқдан бошқа пайтларда аёллардан келган қон
Аллоҳ таоло хотин-қизлардан ҳомиладорлик ва туғруққа салоҳиятли бўлишилари учун муайян вақтларда уларнинг ҳолат ва табиатларига қараб ҳайз қонининг келишини суннат-қонун қилиб жорий этди. Шунинг учун ҳам, бу қоннинг мавжудлиги, инсон ҳаётининг асосий унсурларидан биридир. Ҳолбуки, инсон она қорнида шу қон билан озиқланади. Шунинг учун ҳам, ҳомиладорлик пайтида келган қон, кўпинча, нажас ҳисобланади. Қоннинг асли бу экан, воқеъда ҳам шундай, маълум бўлмоқдаки, онадан чиққан қоннинг асли – ҳайздир. Чунки, унинг ўз вақтида келиши аёлнинг соғлиги ва мўътадиллигига, келмаслиги эса унинг соғлом эмаслигига далолат қилади. Бу маъно шаръий илм эгалари ва тиббиёт фани олимлари ўртасида иттифоқ келингандир. Одамларнинг билимлари, одатлари ва тажрибалари ҳам бунга яққол далилдир.
Шунга кўра, уламолар ҳайз қонини қуйидагича белгиладилар: У – хотин кишидан муайян пайтларда келадиган табиий ва хилқат қон бўлиб (шунинг учун ҳам уни «ҳайз» деб номланган ва Аллоҳ таоло уни шу ном билан атаган), унга муайян шаръий ҳукмлар қўйилгандир. Бу ҳукмлар, модомики, қон мавжуд экан ўз кучида бўлиб, қон йўқ бўлсагина ижро бўлмайди. Чунки ҳукм, сабабининг бор-йўқлигига қараб жорий бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳайз (бошланиши)нинг илк ёши, вақти ва (бутунлай) тўхташининг энг оз ва кўп муддати маълум эмас. Шунингдек, икки ҳайз ўртасидаги поклик даврининг энг оз муддатининг ҳам тайини йўқдир. Шаръий насслар ва мусулмонларнинг зоҳирий билимларига кўра, муддатидан ошиб ёки камайиб кетса ёхуд кечикса, ё умуман келмасада, қон келса – ҳайз, келмаса поклик даври бўлади. Чунки, бу сўзсиз хотин-қизлар бирон иш қила олмайдилар. Бироқ шаръий далилларга қарасак, (ҳанбалий) мазҳабга кўра, қизларнинг илк ҳайз кўрган ёшлари тўққиз, узоқ кўрган хотинларнинг ёшлари эса элликдир. Ҳайз қони келган энг оз муддат – бир кеча ва бир кундуз, энг кўп келган даври эса ўн беш кундир. Бу муддатдан кейин келган қон – фасод (касаллик) қони бўлиб, у келганида ибодатларни тўхтатилмайди. Агар қон одатдаги вақтидан илгари ёки кеч ёки одатдаги муддатдан ортиқ келса, бу ҳолат уч марта такрорлансагина ҳайз қони ва одат деб ҳисобланади-да, қолдирган рўза, эътикоф ва шунга ўхшаш бошқа ибодатларининг қазосини адо этади. Айрим уламоларнинг бунга далиллари: «Бу мавжуд бўлган ҳолат – нодир ҳолатдир. Бундай нодир ҳолатлар билан ҳукм собит бўлмайди» – деб айтишларидир. Бу – жуда ҳам заиф ҳужжатдир. Чунки, бор нарса ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилиши мумкин. Ижмоъ эса, хотин-қизларнинг бу мавзуда бир-биридан тубдан фарқ қилишларини кўрсатмоқда.
Номлар уч қисм: шаръий, луғавий ва урфий бўлиб, буларнинг ҳар бири бу қоннинг ҳайз экани ва у келмаганда поклик бўлишида муштаракдир. Уч ҳақиқат иттифоқ қилган нарсадан кўра адолатлироқ ҳукм бўлмас. (Ҳанбалий) мазҳабга кўра, истиҳоза – (ҳайз қони келган ўн беш кундан) кейин келган ёки ҳайзга ўхшамаган, яъни, бир кеча ва кундуздан оз муддат давомида ёки тўққиз ёшдан олдин ёхуд эллик ёшдан сўнгра келган қондир. Гапнинг лўндаси – ҳайз асосий қон бўлиб, истиҳоза бирон бир касаллик ёки қон тўпланиб қолиши оқибатида ёки қон тўпланиб қолишига ўхшаш муайян бўлмаган вақтлардагина келган қондир. Хуллас, хотиндан одатдагидек келган қон – ҳайз, ундан ортиқ кунларда келгани эса – истиҳоза қони бўлиб, хотин киши одати тугагач ғусл қилиб, ибодатига давом этаверади.
Хотин (киши)нинг (қинидан келган) қони турлича: баъзилари қуюқ, баъзилари суюқ, баъзиси қора, баъзиси қизил, баъзиси бадбўй, баъзиси ҳидсиз бўлади. Қуюқ, қора рангли ва бадбўйи – ҳайз, бошқалари истиҳоза қони ҳисобланади. (Ҳанбалий) мазҳабда қоннинг ҳайз бўлишга салоҳиятли жиҳатлари бўлиб, мазҳаб уламолари бир кеча ва кундуздан кам ва ўн беш кундандан ортганда келмаслигини шарт қиладилар. Бу – мазҳаб асосига кўрадир. Аслида, юқорида айтиб ўтилганидек, бунинг эътибори йўқдир. Агар хотиннинг (муайян) одати ва қонларни ажратиш қобилияти бўлмаса, ворид бўлган ҳадисларга биноан, ҳар ой ҳайз кўрган кунларидан олти ёки етти кун ўтгунича кутади. Кейин, ҳайз деб ҳукм қилинган кунлар ўтгач ғусл қилиб, қон келаётган ерни имкони борича боғлаб, ҳар намоз вақтида таҳорат қилиб, намозини ўқийди, тоза бўлганида такрор ўқимайди.
Юқорида нифос – туғруқ қони, истиҳоза касаллик ёки касаллика ўхшаш нарсанинг симптоми-аломати, ҳайз қони эса аслий қон экани айтиб ўтилди. Валлоҳу аълам.
Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

