Ҳайз кунлари хина қўйиш – жоиздир
Ҳайз кунлари хина қўйиш – жоиздир
Савол: Ҳайз кунлари хина қўйишнинг ҳукми нима? Қўлда бу хинанинг ранги қолар экан, нажосат ҳисобланадими?
Жавоб: Хотин киши ҳайз кўрган кунлари қўлларига хина қўйса бўлаверади. Шунинг учун ҳам (маҳрамлари) у билан қўл бериб кўришишлари мумкин. Чунки ҳайз кўрган аёлнинг бадани тозадир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, идишнинг ҳайз кўрган Оиша разияллоҳу анҳо дудоқларини қўйган ерга лабларини қўйиб ичар ва: «Сизнинг ҳайзингиз қўлингизда эмас» – дер эдилар. Хина тоза нарса бўлиб, тоза ерга қўйилади ва бунинг ҳеч бир монеълиги йўқдир.
Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
Манба: Ҳикмат Нури

