Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий алоқа қилган одам ҳукми
Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий алоқа қилган одамнинг ҳукми
Савол: Хотинига ҳайз кўраётган муддат ичида жинсий алоқа қилган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Ҳайз кўраётган муддат ичида хотинига жинсий алоқа қилиш – Қуръон ва суннат насс-матнлари билан ҳаромдир. Аллоҳ таоло:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас ҳайз пайтида жуфтларингиздан узоқ туринг!» (Бақара: 222) – деди. Бу ерда жинсий алоқани таъқиқлашдан мақсад – жинсий аъзодир. Агар эр ўз ҳаддидан ошиб жинсий алоқа қилган бўлса, тавба қилсин ва бу қабиҳ ишини такрорламасин ҳамда каффорот берсин. Каффоротнинг миқдори бир ёки ярим динордир (хоҳлаганини танласин). Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу хотини ҳайз кўраётган (пайтида қовушган) одам ҳақида: «Бир ёки ярим динор садақа қилади» – деди. Буни имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилдилар.
Бир динордан мақсад – бир мисқол (4 гр) тилладир. Агар бу миқдордаги пулни топа олмаса шунча миқдордаги кумушни ҳам садақа қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх
Манба: Ҳикмат Нури

