PDF WORD

Ҳайз келишига аёлнинг ўзи сабабчи бўлса, бунинг ҳукми нима?

Ҳайз келишига аёлнинг ўзи сабабчи бўлса, бунинг ҳукми нима?

Савол: Бир хотин дорилар истеъмол қилиш билан ҳайз қони келишига сабабчи бўлди-да, намозларини ўқимади. У намозларининг қазосини ўқиши керакми?

Жавоб: Хотин киши ҳайз қони келишига ўзи сабабчи бўлса, намозларининг қазосини ўқимайди. Чунки, ҳайз шундай бир қонки, унинг сабаблари қачон вужудга келса ўша пайтдан бошлаб ҳукмлари ҳам жорий бўлади. Шунингдек, ҳайз келишини кечиктирадиган дорилар истеъмол қилган бўлса, намоз ўқиб, рўза тутаверади. Рўзасининиг қазосини тутмайди. Чунки у, бу ҳолатда ҳайз кўраётгани йўқ. Ҳукмлар, сабаблари вужудга келсагина жорий бўлади. Аллоҳ таоло айтди:

«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир…» (Бақара: 222). Бу нопоклик қачон пайдо бўлса, ўшандагина унинг ҳукми жорий бўла бошлайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг