Ҳайз кўраётган аёл радиодан Қуръон эшитса бўладими?
Ҳайз кўраётган аёл радиодан Қуръон тиловатини эшитса бўладими?
Савол: Ҳайз кўраётган аёл радиодан Қуръон тиловатини тингласа ва Қуръон дарси бўлаётган уйда ўтирса бўладими?
Жавоб: (Ҳа), унга бундай қилиши жоиздир. Унга, катта ҳадасда бўлгани учун, Қуръонни ушлаш ва эҳтиёжсиз Қуръонни тиловат қилиш таъқиқланган, холос. Аммо Қуръон тиловатини тинглаш таъқиқланмаган. Радиодан тиловатни тинглар экан, қулоқларини бекитиб олиши ёки Қуръон дарси бўлаётган жойдан туриб кетиши лозим эмас.
Шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин
Манба: Ҳикмат Нури

