Доянинг кийимига теккан қоғоноқ суви нажасми?
Доянинг кийимига теккан қоғоноқ суви нажасми?
Савол: Туғруқ пайтида табиб ёки табибанинг кийимларига қоғоноқ суви ва қон тегса, шу кийимлар билан намоз ўқиса бўладими? Чунки, иш сабабли ҳар бир намоз учун кийимларни алмаштириш қийинчилик туғдиради.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Бу табиб ва табиба ёнларига, ифлос-нажас кийим ўрнига, тоза кийим ҳозирлаб қўйишлари керак. Бу, қийин иш эмасдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8863 – 17.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Манба: Ҳикмат Нури

