PDF WORD

Хотин кишининг кўзи ёришидан 3 кун аввал кўрган қон ҳукми

Хотин кишининг кўзи ёришидан уч кун аввал кўрган қоннинг ҳукми нима?

Савол: Ҳомиладор хотин кўзи ёришидан уч кун аввал қон кўрди. Бу қоннинг ҳукми нима?

Жавоб: Уламоларнинг, Аллоҳ уларни раҳмат қилсин, бу тўғридаги очиқ сўзларига кўра, туғруқдан уч кундан кўра кўпроқ аввал ҳомиладор аёлдан келган қон – фасод-ифлос қон бўлиб, унга гарчи аломатлари кўринсада, нифос ҳукми берилмайди. Бу – ўйлаб кўриш керак бўлган фикрдир. Чунки, уларнинг сўзлари урф ва одатга қараб айтилган. Шариат ва урфга кўра эса, уч кунни белгилаган бирон бир асос йўқ. Агар нифос қони келадиган муддат ва унинг ҳомиладорлик даврида тўпланиб, туғруқ сабабли чиқадиган қон экани ҳақида ўйлаб кўрсангиз, тўлғоқ даври уч кундан эртароқ бошланиши мумкинлигини ҳам биласиз. Зотан, воқеъда ҳам шундайдир. Нифос қони учун белгилашган муддат ва урфга мурожаат этиш, далилсиз нарсага боғланишдан кўра афзалроқдир. Валлоҳу аълам.

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг