PDF WORD

Амалиёт сабабли чиққан қон – ҳайз қони ҳисобланмайди

Амалиёт сабабли чиққан қон – ҳайз қони ҳисобланмайди

Савол: Бир аёлни амалиёт қилинди ва у одат кунларидан тўрт ёки беш кун аввал ҳайз қонидан бошқа, қора тусдаги қон кўрди. Шундан кейиноқ етти кун давомида одати келди. Ҳайз қони келишидан аввалги кунлар ҳам одатдан ҳисобланадими?

Жавоб: Буни билиш манбаи – докторлардир. Кўриниб турибдики, бу қоннинг келиш сабаби амалиётдир. Амалиёт оқибатида келган қон – ҳайз қони бўлмай, унинг ҳукми ҳайз ҳукмида эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истиҳоза қони кўрган аёлга: «Бу – томирдан келган қон» – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари томирдан келган қон, жумладан, амалиёт сабабли келган қон ҳам томирдан келган қонлардан бири бўлиб, ҳайз қони ҳисобланмаслигини ифодаламоқда. Бу қон келганида ҳайз сабабли ҳаром қилинган нарсалар ҳаром қилинмайди. Балки, намоз ўқиш ва рамазон ойининг кундузларида рўза тутиш ўз кучида қолади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг