PDF WORD

Туғруқдан сўнг 35-кунда нифос қони тўхтади, кейин қайта келди

Туғруқдан сўнг ўттиз бешинчи кунда нифос қони тўхтади, кейин қайта кела бошлади

Савол: Бир хотинда туғруқдан сўнг ўттиз бешинчи куни нифос қони тўхтади ва у намоз ўқиб, рўза тутди. Кейин қон қайта кела бошлади. Бу қоннинг ҳукми нима?

Жавоб: Нифос қони кўраётган аёл қирқ кундан илгари тоза бўлса, намоз ўқиши ва рамазон ойида бўлса рўза тутиши фарз бўлади. Қирқ кун тугамаган бўлсада, эри у билан қовушиши мумкин. Мазкур хотин ўқиган намоз ва тутган рўза ўз вақтида бўлган. Агар қирқ кундан кейин қон келса, у – ҳайз қонидир. Агар қон ҳайз муддатидан узоқроқ келса, одат кунлари миқдорича кутади ва кейинги қон – истиҳоза қони ҳисобланади. Шунинг учун, ҳайз тўхтаганида ғусл қилиб, намозини ўқийверади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг