«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва қалбини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?!»
Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ деди: “Агар “калом” илм бўлса эди, саҳобалар ва тобеинлар ҳукмлар ҳақида сўз айтганларидек, бу ҳақда ҳам бирон нарса деган бўлар эдилар. Бироқ, “калом” илми ботилга далолат қиладиган ботилдир”