PDF WORD

Хотинини яхши ғусл қилмайди деб ўйлайди …

Хотинини яхши ғусл қилмайди деб ўйлайди …

Савол: Мен эр ўлароқ ўзимнинг диний мажбуриятларимни жойига келтиришга ҳаракат қиламан, Аллоҳдан қўрқаман. Бироқ, менинг хотиним жунублик ғуслини тўкис қила олмайди. Менинг билганим, у ғусл пайтида душдан фойдаланади ва танасига сув етказсада, бошига сув етказмайди. Хотинимга шундай ғусл қилганидан сўнгра жинсий алоқа қилсам, менга гуноҳ бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мазкур эр хотинига насиҳат қилиши, унга жунублик ғусли қандай қилинишини тушунтириши ва сочлари ўрилган бўлса ҳам, бошларига сув етказиши зарурлигини айтиши керак. Чунки Умму Салама разияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «Мен: «Ё Расулуллоҳ, мен соч ўримларини боғлаб юраман. Жунублик ғусли учун уни ечишим керакми?» – дея савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, сизнинг бошингизга уч ҳовуч сув қуйишингиз ва (бутун) танангизга сув етказишингиз кифоядир. Шу билан пок бўласиз» – деб жавоб бердилар» (Имом Муслим 1/260).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13420 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг