PDF WORD

Хотин киши эҳтилом бўладими?

Хотин киши эҳтилом бўладими?

Савол: Хотин киши (ҳам) эҳтилом бўладими? Агар эҳтилом бўлса нималар қилиши керак? Эҳтилом бўлган, бироқ ғусл қилмаган бўлса хотинга нималар фарз бўлади? Жавоб: Хотин киши ҳам баъзида эҳтилом бўлади. Чунки, аёллар ҳам эркакларга ўхшайдилар. Эркаклар эҳтилом бўлганларидек, аёллар ҳам эҳтилом бўладилар. Уйқусида эҳтилом бўлган (эркак ёки) хотин (кийими ёки баданида) ҳўллик асарини кўрмаса, унга ғусл қилиш фарз эмасдир. Агар кўрса, ғусл қилиши фарздир. Чунки Умму Сулайм разияллоҳу анҳо: «Ё Расулуллоҳ, хотин киши эҳтилом бўлса ғусл қилиши керакми?» – деб савол берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, агар сув (ҳўллик) кўрса» – деб жавоб берган эдилар. Демак, ҳўлликни кўрса ғусл қилиши фарздир. Агар бирор хотин ўтмишда эҳтилом бўлган, бироқ сувни кўрмаган бўлса унга ҳеч нарса вожиб эмас. Ҳўлликни кўрган бўлса, қанча намозни ўтказган бўлса шунчасини тахмин қилиб, қазосини ўқийди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури



·

Фикр билдиринг