PDF WORD

Уйғонгач ички кийимларида намлик кўрди…

Уйғонгач ички кийимларида намлик кўрди…

Савол: Одам уйғонгач (ички) кийимларида намлик кўрса, ғусл қилиши фарз бўладими?

Жавоб: Уйғонгач кийимларида намлик кўрган одам уч ҳолатдан бирида бўлади:

Биринчи ҳолат: намликни «маний» деб қатъий ишонади. Бундай пайтда эҳтилом бўлганини эсласин ё эсламасин, ғусл қилиши фарз бўлади.

Иккинчи ҳолат: намликни «мазий» деб қатъий ишонади. Бундай пайтда унинг ғусл қилиши фарз бўлмай, мазий теккан жойларни ювиши зарур бўлади. Чунки мазийнинг ҳукми, сийдик ҳукмидадир.

Учинчи ҳолат: намликнинг мазий ёки маний эканини билмайди. Бу масъалага ойдинлик киритиш керак:

Биринчидан: агар тушида эҳтилом бўлганини эсласа, намликни маний деб ҳисоблайди ва қуйидаги ҳадисга кўра, ғусл қилади: Умму Салама разияллоҳу анҳо: «Хотин киши, эркак киши тушида кўрадиган нарсани кўрса, ғусл қилиши керакми?» – деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, агар сув (маний)ни кўрса» – деб жавоб берган эдилар.

Бу – эҳтилом бўлиб, сув (маний)ни кўрган одам ғусл қилиши фарз эканига далилдир.

Иккинчидан: агар тушида «бирон» нарса кўрмаган ва ухлашдан илгари жинсий қовушиш ҳақида ўйланган бўлса, бу намликни мазий деб ҳисоблайди.

Агар ухлашидан илгари жинсий қовушиш ҳақида ўйланмаган бўлса, бу масъалада уламолар ўртасида ихтилоф бордир. Айрим олимлар: «Эҳтиётан, ғусл қилиб олади», десалар, айримлари: «Ғусл қилиши фарз бўлмайди», – дедилар. Шуниси тўғрироқдир. Чунки асос – зимманинг соқит бўлишидир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

«Фатво ва рисолалар мажмуъаси, Ғусл ҳақидаги БОБ» (савол № 167).

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг