PDF WORD

Тавбадан сўнгра ғуcл қилинадими?

Тавбадан сўнгра ғуcл қилинадими?

Савол: Самимий тавбадан сўнгра ғусл қилинадими? Ўша пайтда айтиладиган дуо ёки осорлар борми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Гуноҳлардан тавба қилгач ғусл қилиш фарз эмасдир. Чунки, асос – бунинг машруъ бўлмаганидир. Биз бу асосга зид бўлган бирон бир ҳужжат кўрмадик. Фақатгина, кофир Ислом динини қабул қилса, унинг ғусл қилиши фарз бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қайс ибн Осим Ислом динини қабул қилганида ғусл қилишга амр қилдилар (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилдилар. Ибн Сакан бу ривоятни саҳиҳ деди).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6149 – 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг