Табиба бемор таносил аъзосига қўлини тиқса ғусл қиладими?
Табиба беморнинг таносил аъзосига қўлини тиқса ғусл қилиши керакми?
Савол: Хотин киши истинжо учун бармоғини таносил аъзосига тиқса ёки у ерга даволаниш мақсадида малҳам қўйса ёхуд тиббий муолажа асносида табиба қўлини ёки тиббий жиҳозни аёлнинг таносил аъзосига тиқса, бу аёл ғусл қилиши керакми? Агар бу ишлар рамазон ойининг кундузлари содир бўлса рўзаси очилиб, бу аёл рўзасининг қазосини тутиши зарурми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Агар айтилган ҳолат рўй берган бўлса жунублик ғусли вожиб бўлмайди ва бу ишлар билан рўза очилмайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9881 – 5.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

