Сафарда эҳтилом бўлдим, сув бор аммо ғусл қиладиган жой йўқ
Сафарда эҳтилом бўлдим, сув бор аммо ғусл қиладиган жой йўқ
Савол: Мен сафарда эҳтилом бўлдим. Ёнимда сув бор бўлсада, ғусл қиладиган жой топа олмадим. Мен намоз ўқиш учун нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Эҳтилом пайтида маний чиққан бўлса, ғусл қилишингиз фарздир. Ғусл қилиш жойининг бўлмаслиги ғусл қилмаслигингиз учун узр бўла олмайди. Чунки, сиз ҳамроҳларингиздан биридан ўзингини бирон кийим билан тўсиб туришини илтимос қилиб, ғусл қилишингиз мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13138.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

