Тухум ва лимонли совун ва шампунлар билан ғусл қилиш
Таркибида тухум ва лимон бўлган совун ва шампунлар билан ғусл қилиш
Савол: Тингловчи сингилларимиздан бири шундай савол бермоқда: Аёллар сочларини ювадиган ва сочларига қўядиган ҳамда таркибида тухум ва лимон каби неъматлар бўлган шампун ва ёғ-кремлар бор. Уларни ишлатишнинг ҳукми нима? Хусусан, уни ювгач оқава сувларидаги нажосатларга аралашиб кетади. Аллоҳ сизга билдирсин, бизга тушунтириб берсангиз?
Жавоб: Даволаниш учун мазкур нарсаларни ишлатилса монеълик йўқдир. Тухум, буғдой ва бошқа озиқларни даволаниш мақсадида ишлатишнинг ҳам зарари йўқдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳой Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! (Бироқ) ҳаром нарсалар билан даволанманглар!» – дедилар (Термизий «Сунан», Тиббиёт ҳақидаги китоб, 2038; Абу Довуд «Сунан», Тиббиёт ҳақидаги китоб, 3855; Ибн Можжаҳ «Сунан», Тиббиёт ҳақидаги китоб, 3436).
Тухум ва бошқа нарсаларни бошга қўйилса айниб, ейиш зарар қиладиган бўлиб қолади. Шунинг учун уларни ҳаммомда ювиб ташланса бўлаверади.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Йўлдаги ёғду» радио дастури, тасма № 106.
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/177.
Манба: Ҳикмат Нури

