PDF WORD

Кўлда ёки қудуқда чўмилса ғусл ўрнига ўтадими?

Кўлда ёки қудуқда чўмилса ғусл ўрнига ўтадими?

Савол: Жунуб бўлган одам қудуқ, кўл ёки денгизга ғусл нияти билан кириб чўмилса, ғусл ўрнига ўтадими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Ҳа, сув кўп бўлиб, миқдори икки қулла (тахминан 160,5 литр)га етса ва ундан ортиқ бўлса, ғусл ўрнига ўтаверади. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Агар сув икки қуллага етса ифлос бўлмайди» (Имом Аҳмад 1/311, 1/12; Абу Довуд 1/17; Насоий 1/40, 1/175; Термизий 1/97). Ибн Можанинг лафзи ва Имом Аҳмаднинг ривоятида нақлида эса: «Сув икки қуллага етса бирон нарса нажас қила олмайди» дейилган (Ибн Можа 1/172).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 264 – 4.

Раис: Иброҳим ибн Муҳаммад Оли Шайх

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Сулаймон Манийъ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг