Қовушишдан кейин маний тўкилмаса ҳам, ғусл қилиш фарздир
Қовушишдан сўнгра маний тўкилмаса ҳам, ғусл қилиш фарздир
Савол: Эр-хотиннинг қовушганларидан сўнгра маний тўкилмаса ҳам, ғусл қилишлари фарзми? Жавоб: Ҳа, Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисга биноан ҳар иккисига ҳам ҳоҳ маний тўкилсин, ҳоҳ тўкилмасин, ғусл қилиш фарз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар (эркак) хотиннинг қўллари ва оёқлари ўртасига ўтирса ва «ҳаракат» қилса ғусл фарз бўлади» – дедилар (Муттафақун алайҳ). Имом Муслим келтирган ривоятда: «гарчи (маний) тўкилмаса ҳам» жумласи бор. Бу – маний тўкилмаган тақдирда ҳам ғусл қилиш фарз эканинга яққол далилдир. Афсуски, буни кўплаб одамлар билмайдилар. Буни доим ёдда тутиш керак.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

