PDF WORD

Эрталаб туриб совуқ сувда ғусл қилмай мактабга кетаман

Қиш кечаларида эҳтилом бўламан, эрталаб туриб совуқ сувда ғусл қилмай мактабга кетаман

Савол: Кечалари эҳтилом бўлиб тонг оттираман. Бу кунлардаги совуқнинг қаттиқлигини биласиз. Шунинг учун ғусл қила олмай мактабга кетаман. Синфда Қуръон, бомдод ва пешин намозларини жунуб ҳолатимда ўқийман. Бу айтган ишларимда гуноҳкор бўламанми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар эҳтилом бўлгандан кейин манийни кўрсангиз ва сувни иситадиган жиҳозлар бўлса, ғусл қилишингиз фарз бўлади. Сиз ўқиган намозларингизни қайта ўқишингиз керак. Жунублик ҳолатингизда Қуръонни ушлашингиз ва ғуслдан илгари Қуръон оятларини ўқишингиз -  ҳаромдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13124.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг