PDF WORD

Совуқ сувда ғусл қилиш афзалми ёки иссиқ сувдами?

Совуқ сувда ғусл қилиш афзалми ёки иссиқ сувдами?

Савол: Жунублик ғуслини қилар экан одамнинг совуқ сув ишлатиши мустаҳабми ёки иссиқ сув ишлатишими? Совуқ сув топа олмаган нима қилиши керак?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Мусулмон ўз манфаатига қараб иссиқ ёки совуқ сув ишлатиши мумкин. Бу борада имкониятлар кенг ва қулайдир. Зеро Аллоҳ таоло:

«Аллоҳ сизлар учун енгилликни хоҳлайди, машаққатни хоҳламайди» – деган (Бақара: 185).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5612 – 10.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг