Ўрилмаган узун сочни ўрилган сочга қиёсланадими?
Ўрилмаган узун сочни ўрилган сочга қиёсланадими?
Савол: Жунублик ғусли пайтида ўрилмаган узун сочни ўрилган сочга қиёсланадими? Ёки сочини бутунлай ювиш керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Жунуб ёки ҳайз қони тўхтаган аёлнинг бутун танаси ва сочларига улар хоҳ узун, хоҳ калта, хоҳ ўрилган, хоҳ ўрилмаган бўлсин, таҳорат – покланиш нияти билан сув етказиши фарздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5512 – 15.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

