PDF WORD

Мазий ва маний ўртасидаги фарқ

Мазий ва маний ўртасидаги фарқ

Савол: Мазий ва маний ўртасидаги фарқ нима? Буларнинг қайси бири ғуслни фарз қилади?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Аввало, маний билан мазийнинг фарқи шуки, маний эркакларда оқ рангдаги қуюқ, хотинларда эса сариқ рангдаги суюқ суюқликдир. Мазий эса, шаффоф, ёпишқоқ суюқлик бўлиб, қучоқлаш, жинсий қовушиш ҳаёли ёки истаги, қараш ёки бошқа нарсалар сабабли (таносил аъзосидан) чиқади. Бунда эркак ва хотин кишилар муштаракдир.

Ғуслни фарз қилган нарса – манийдир. Мазий келса таносил аъзоси ва мояк халтасини ювиб, намоз учун таҳорат қилинади. Бадан ва кийимларга теккан мазий устига эса сув сочилади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4262 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг