Маний бир кунда бир неча марта оқади …
Маний бир кунда бир неча марта оқади …
Савол: Бир биродарнинг касаллиги сабабли бир кунда бир неча марта гоҳида шаҳват билан, гоҳида шаҳватсиз маний оқиб туради. Ҳатто масжидда турганида ҳам бу иш содир бўлди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Агар маний шаҳват – лаззат билан чиқса бу одамнинг масжиддан чиқиб, жунублик ғуслини қилиши фарздир. Агар шаҳватсиз – лаззатсиз чиқса, унинг масжиддан чиқиши ва ғусл қилиши фарз эмасдир. Унинг, фақатгина, ҳар намоз олдидан истинжо қилганидан сўнгра таҳорат олиши ва ўзидан тўкилган маний кир қилган масжид жойларини тозалаши кифоядир.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5512 – 12.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

