PDF WORD

Ҳар кеча эҳтилом бўлгандек бўламан …

Ҳар кеча эҳтилом бўлгандек бўламан …

Савол: Мен ҳар кеча уйқуда булғанганимни кўраман. Нима қилишим керак?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Агар кўрган нарсангиз маний бўлса, ундан жунублик ғуслини қилинг. Маний, уламоларнинг қувватли гапларига қараганда, нажас эмасдир.

Агар кўрган нарсангиз мазий бўлса таносил аъзойингизни тухум халтаси билан қўшиб, у теккан баданингиз ва кийимларингизни ювинг. Бундай пайтда ғусл қилишингиз зарур эмас.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8459 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг