Ғуслнинг боши ва охирида айтиладиган зикрлар
Ғуслнинг боши ва охирида айтиладиган зикрлар
Савол: Одам жунубликдан ғусл қилар экан, ғуслдан илгари ва ғуслдан кейин нима дейиши керак?
Жавоб: Одам ғуслнинг аввалида «Бисмиллаҳ» (Аллоҳнинг номи билан бошлайман) ва ғусл қилиб бўлиши биланоқ: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ. Аллоҳуммаж-ъалний минат-тавваабийн, важ-ъалний минал-мутатоҳҳирийн» (Мен ягона ва шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир – деб гувоҳлик бераман. Аллоҳим, мени тавба қилганлар ва покланганлар қаторида қил!) – дейди.
Ғусл қилишдан илгари таҳоратдан илгари айтилган нарсалар айтилади ва қилинган амаллар қилинади. Яъни, басмала айтилади, ният қилинади, сўнгра икки кафт ювилади, кейин намоз учун олинганидек таҳорат қилинади. Бироқ, оёқларни ювишни ғуслнинг охирига кечиктирилса ҳам зарари йўқдир. Сўнгра бутун баданга (сув қуйиб) ғусл қилинади.
Ғусл асносида бирон бир дуо машруъ эмасдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ғусл асносида айтилган бирон бир дуо ривоят қилинмаган. Баъзи одамлар айтаётган дуоларнинг далили йўқ, билъакс, янги пайдо бўлган бидьатлардир.
Шайх Фавзон ал-Фавзон
Манба: Ҳикмат Нури

