Ғуслда сув тегмаган жойни кўрдим
Ғуслда сув тегмаган жойни кўрдим
Савол: Жунублик ғуслини қилгач озгина фурсат ўтгач, ҳали танамдаги сувлар қуримай туриб, баданимда сув тегмаган жойни кўрдим. Шу жойни сув билан ювсам ғуслим раво бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Агар баданингизда сув тегмаган жойни кўрсангиз ва (ғусл) сув(и) қуришидан илгари у жойни ювсангиз, бу ғусл – раводир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8801 – 3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

