Ғусл совун билан қилинадими?
Ғусл совун билан қилинадими?
Савол: Жунублик ғусли совунлаб қилинадими? Агар шундай бўлса, нега?!
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Жунубликдан сув билангина ювинилади. Ғуслда совун каби ишқорли моддаларни ишлатиш фарз эмас. Шунгагина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари далолат қилади. Агар совун ёки бошқа ишқорларни ишлатилса, зарари йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11029 – 1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

