Эҳтиломдан сўнгра ғусл қилмай намоз ўқидим
Эҳтиломдан сўнгра ғусл қилмай намоз ўқидим
Савол: Эҳтилом бўлиб, иштонларим ҳўл бўлди. Бомдод намозига уйғонгач теккан манийларни ювиб, таҳорат қилдим ва бомдод намозини ўқидим. Қуръон тиловат қилдим. Кундуз куни қилган ишимдан шубҳаланиб, жунуб ғуслидек ғусл қилдим. Намозимни қайта ўқидим. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Агар воқеъ сиз айтганингиздек бўлиб, уйғонганингизда маний изларини кўрган бўлсангиз, ғусл қилишни кечиктириш, (ғуслсиз) намоз ўқиш ва Қуръон тиловат қилиш билан хато қилибсиз. Сиз Аллоҳга тавба қилинг ва бу ишни қайта такрорламанг.
Модомики ғусл қилиб, (ғуслсиз) ўқиган намозингизни қайта ўқиган экансиз, сизга бунинг зарари йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8541 – 2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

