Эҳтилом бўлган одамнинг ғусли ва ғусл қилиш шакли
Эҳтилом бўлган одамнинг ғусли ва ғусл қилиш шакли
Савол: Эҳтилом бўлган одам ҳам жунуб бўлган одамдек ғусл қилиши керакми? Жунубликдан қилинадиган ғусл шакли қандай?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Эҳтилом бўлгани сабабли маний чиққан одам жунуб одам қилган ғуслни қилади.
Ғусл қилиш шаклига келсак, танасининг ҳамма жойига сув етказади. Бироқ афзали, аввал баданига теккан ифлосликларни ювиб ташлаб, намозга олганидаек таҳорат қилишдир. Сўнгра, сочларига хилол қилади (яъни бармоқларини сочлар остига киритиб ишқалайди). Кейин эса бошидан уч ҳовуч сув қуйиб, сўнгра танасининг ҳамма ерига сув етказади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9891.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

