PDF WORD

Эҳтилом бўлдим ва манийни таҳоратхонада чиқардим

Эҳтилом бўлдим ва манийнинг кийимларимга тегишига монеълик қилиб, уни таҳоратхонада чиқардим

Савол: Тушимда эҳтилом бўлдим ва уйғониб, манийнинг кийимларимга тегишига монеъ бўлдим. Манийни таҳоратхонада чиқардим. Мен намоз ва Қуръон ўқиш учун ғусл қилишим керакми ёки таҳорат қилишим кифоями?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Манийни кийимларингизга чиқарсангиз ҳам, таҳоратхонада чиқарсангиз ҳам, сизга ғусл қилиш фарз бўлди. Чунки эҳтилом ҳақидаги ҳукм, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, манийнинг чиқишига боғлиқдир: «Сув (ғусл қилиш) – сув (манийнинг чиқиши)дандир» (Имом Муслим 2/467, 475; Абу Довуд «Сунан» 1/303).

Умму Сулайм разияллоҳу анҳо: «Аллоҳ ҳақиқатни сўрашдан уялмайди. Хотин киши эҳтилом бўлса ғусл қилиши керакми?» – деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳа, агар сув (маний)ни кўрса» – деб жавоб бердилар (Имом Бухорий «Саҳиҳ» 1/493, 11/486, 20/243; Имом Муслим «Саҳиҳ» 2/390).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8541 – 3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг