Доя ғусл қилиши керакми?
Доя ғусл қилиши керакми?
Савол: Доя (туғруқдан сўнгра) ғусл қилиши керакми ёки таҳорат қилиши кифоями?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Дояга туғруқдан сўнгра, намоз ўқимоқчи бўлса, ғусл ёки таҳорат қилиши фарз эмасдир. Фақатгина, туғруқ асносида бадани ёки кийимларига теккан қон ва бошқа нажосатларни ювиб ташлаши фарздир. Агар ҳомиладор аёлнинг таносил аъзосига қўли теккан бўлса, доянинг таҳорати бузилади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4481 – 3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

