Бомдоддан сўнг, кийимига теккан манийни кўрди
Бомдодни ўқиб бўлганидан сўнг, кийимига теккан манийни кўрди
Савол: Биров бомдод намозини ўқиб бўлгач, кийимига теккан манийни кўрди. У бундан бехабар эди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Мазкур одам бомдод намозидан кейин ухламаган бўлса, ўқиган намози бузилгандир. Чунки унинг ўзи, намозини жунублик пайтида ўқиганини таъкидламоқда. Бироқ, бу одам бомдод намозидан кейин ухлаган бўлса ва бу маний намоздан кейинги уйқуси ёки намоздан илгариги уйқусида чиққанини билмаса, намоздан кейинги уйқусида чиққан ҳисобланади ва унинг ўқиган бомдод намози тўғри бўлади.
Шунингдек, одам ўтган ёки ундан аввалги кечада чиққанини билмаган манийни кўрса, ўзига яқин бўлган кеча ва охирги ухлаган уйқусини эътиборга олади. Чунки охиргисигина ишончли ва ундан аввал маний чиққанлиги шубҳалидир. Покликни бузишдаги шубҳа ундан таҳорат олишни вожиб қилмайди. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бировингиз қорнида бирон нарсани ҳис қилса ва бу уни: бирон нарса чиқди ёки чиқмади, деб шубҳага солса, масжиддан (таҳоратим бузилди деб) чиқиб кетмасин» - дедилар» деганларини ривоят қилди.
Муваффақият Аллоҳнинг қўлидадир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
«Фатво ва рисолалар мажмуъаси, Ғусл ҳақидаги БОБ» (савол № 165).
Манба: Ҳикмат Нури

