Хотинини қучоқлаб ўпди ва бир нарса оққандек бўлди…
Хотинини қучоқлаб ўпди ва бир нарса оққандек бўлди…
Савол: Бир киши хотинини қучоқлади ва таносил аъзосидан бир нарса оққандек бўлди. Кийимларига қараса, рангсиз шилимшиқ нарса тегибди. Бу одам ғусл қилиши керакми?
Жавоб: Бу одамдан оқиб чиққан нарса лаззат билан отилиб чиққан маний бўлса, ғусл қилиши фарз бўлади. Агар маний эмас мазий бўлса, у – ғусл қилишни фарз қилмайди. Мазий – сезилмасдан, шаҳват тўхтаганида чиқиб келади. Одам бирон нарсани хоҳлаб шаҳвати тўхтаса, мазий чиқиши мумкин. Бу мазий ғусл қилишни фарз қилмайди, балки, таносил аъзоларини тухум халтаси билан ювиб, таҳорат қилинади, холос.
Маний эса (лаззат билан отилиб чиққанида) ғусл қилишни фарз қилади. Агар чиққан нарсанинг маний ёки мазий эканида шубҳалансангиз, аслида бундай пайтларда ғусл қилинмайди: чиққан нарсани мазий деб ҳисоблаб, таносил аъзоси, тухум халтаси ва кийимга теккан мазийни ювиб, намоз учун таҳорат қилаверасиз.
Муваффақият Аллоҳнинг қўлидадир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
«Фатво ва рисолалар мажмуъаси, Ғусл ҳақидаги БОБ» (савол № 164).
Манба: Ҳикмат Нури

