Тишлардаги овқат қолдиқларини тозалаш
Тишлардаги овқат қолдиқларини тозалаш
Савол: Тишларимда овқат қолдиқлари қолади. Таҳорат қилишдан илгари уларни тозалашим фарзми?
Жавоб: Таҳоратдан илгари тишларни тозалаш фарз эмас. Бироқ, тишларни овқат қолдиқларидан тозалаш яхшироқ, тозалик ва тиш ва милк касалликларини олдини олиш, демакдир. Овқат егандан сўнгра одамнинг вазифаси, тишларини ораларига кириб қолган овқат қолдиқларидан тозалаши ва мисвок қилишидир. Чунки, (қолган) овқат оғизни бадбўй қилади. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвок ҳақида: «(У) оғизни тозаловчи ва Роббнинг ризосидир» – деганлар (Имом Бухорий 2/234). Бу – оғиз тозалашга эҳтиёж бўлгач, ҳар замон мисвок билан тозалаш кераклигига далолат қилмоқда.
Аллома Солиҳ Фавзон ал-Фавзон
«ал-Мунтақо мин фатаавал-Фавзаан: Китабут-Тоҳараҳ»,
учинчи жилд, ўн иккинчи савол.
Манба: Ҳикмат Нури

