PDF WORD

Тирноқларни ўстириш ва маникюр қўйиш

Тирноқларни ўстириш ва маникюр қўйиш

Савол: Тирноқларни ўстириш ва уларга маникюр қўйишнинг ҳукми нима? Ҳолбуки мен маникюр қўйишдан аввал таҳорат оламан ва у йигирма тўрт соат давомида тирноғимда қолади, кейин чиқариб ташлайман.

Жавоб: Тирноқларни ўстириш – суннатга хилофдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Фитрат бештадир: хатна, (авратдаги) тукларни олиш, мўйлабни қисқартиш, қўлтиқ ости тукларини ва тирноқларни олиш» деган ҳадис ривоят қилинган.

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга кўра тирноқларингизни қирқ кундан ортиқ олмай юришингиз жоиз эмас: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мўйлабни қисқартиш, тирноқлар, қўлтиқ ва аврат тукларини олишни қирқ кечадан оширмасликни белгиладилар». Чунки тирноқларни ўстириш – ҳайвонлар ва айрим кофирларга ўхшаш, демакдир.

Маникюрга келсак, уни қўймаслик ва таҳорат қилаётганда чиқариб ташлаш керак. Чунки у, сувнинг тирноқ юзасига етишига тўсқинлик қилади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг